Ўзбекистонда мактаб ва олийгоҳлар 24 январдан онлайн таълимга ўтадими?

Ўзбекистондаги мактаб ва олийгоҳларда 24 январдан онлайн таълим бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Уларга аниқлик киритиш мақсадида «Bugun.uz» тегишли вазирликлар билан боғланди.

Фото: «Bugun.uz»

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг сўзларига кўра, аввалроқ вазирлик томонидан қишки таътил 24 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган ва ҳозирда ўқувчиларнинг анъанавий таълимга қайтишига тайёргарлик кўрилмоқда. Айни вақтга қадар онлайн таълимга ўтиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ.

«Шу ўринда жамоатчиликдан фақат расмий каналлар орқали эълон қилинадиган янгиликларга ишонишларини сўраб қоламиз», — деган у.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибга кўра, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилиши ҳамда барча идора ва ташкилотлар, шу жумладан, олий таълим муассасалари ҳам мазкур қарор асосида иш юритишини маълум қилган.

«Шундан келиб чиққан ҳолда Республика махсус комиссиясининг амалдаги қарорида дарс жараёнларини 24 январдан онлайн шаклда бошлаш назарда тутилмаган. Бу борада махсус комиссия қарор қабул қилган тақдирда, вазирлик расмий манбалар орқали қўшимча маълумот беради», — деган вазирлик ходими.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил санаси 1 мартгача узайтирилиши ҳақидаги хабарларни рад этганди. Шунингдек, Ўзбекистон ОТМларида таълим жараёнлари онлайнга ўтказилмаслиги маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023