Ўзбекистонда прогрессив солиқ тизими ўзини оқламадими?

Ўзбекистонда ўсиб борувчи, яъни прогрессив солиқ ўз самарасини бермадими? Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов «Bugun.uz» журналисти билан суҳбатда бу савол бўйича ўз фикрини билдирди.

Кадр: YouTube / «Bugun UZ»

Унинг таъкидлашича, мамлакатда фойда солиғи ставкаси 2000-йилларда 35 фоиз бўлган. Ҳозир эса 15 фоизни ташкил этади. Мурод Муҳаммаджонов Ўзбекистонда мазкур ставка йиллар давомида 15 фоизгача пасайтирилганини қайд этган. Шунингдек, у бундай ҳолат даромад солиғи билан ҳам юз берганини айтган.

«Давромад солиғини оладиган бўлсак ҳам, ўша пайтда 4 та шкала эди. Яъни прогрессив, қанча кўп даромад олсангиз, шунча кўп солиқ тўлагансиз.

Даромад юқори бўлишига қараб, солиқ юкининг оширилиши Ўзбекистон шароитида ўзини оқламади. Мен дунё бўйича бу самара бермади демайман, лекин Ўзбекистон шароитида ўз натижасини бермади.

Мен қанча бой бўлсанг, шунча кўп солиқ тўлайсан деган фикрга қўшилмайман, чунки эртага одамлар бойлигини беркитишга тушади. Бу дегани даромад манбасини беркитишга тушади дегани. Даромад манбасини беркитиш эса яна ўша ҳуфиёна иқтисодиёт ва ‘қора бозор’га йўл очади.

Мен регрессив солиқ тизимини жорий этишни таклиф этаман. Чунки прогрессив солиқ тизимини жорий этиб кўрдик, иш бермади. Ҳозирги кунда эса пропорционал тизим жорий қилинган. Яъни ҳозир қанча даромад олсангиз ҳам 12 фоиз солиқ тўлайсиз. Фойда солиғи ҳам шундай. Қанча фойда олсангиз ҳам 15 фоиз солиқ тўлайсиз», — деган солиқ маслаҳатчиси.

Мутахассис, шунингдек, ўзи таклиф этаётган регрессив солиқ тизими қанча кўп даромад олинса, шунча кам солиқ тўланишини англатишини айтган. Лекин бу тизимни ҳозирги кичик бизнес вакиллари учун солиқ юкини оширмаган ҳолда жорий этиш кераклигини таъкидлаган.

Мурод Муҳаммаджонов суҳбат давомида мамлакатда ҳуфиёна иқтисодиётни қисқартириш учун тадбиркорлар даромадларини кўрсатишдан манфаатдор бўлиши кераклигини, бунинг учун эса регрессив солиқ тизими кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожланиш дастури маълумотларига кўра, Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 33–48 фоизни ташкил этади.

Суҳбатни тўлиқ қуйида кўришингиз мумкин:

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023