Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 январгача қор кўчиши кузатилиши мумкин
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 21 январдан 28 январгача қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу бўйича «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.

Таъкидланишича, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур.
Аввалроқ Амирсой дам олиш масканида қор кўчиши кузатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирган.