Қуёш тизимида янги музости океани топилди
Жануби-ғарбий тадқиқот институти олимлари Сатурннинг кичик сунъий йўлдоши — Мимасда ички музости океани бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда «Science DAily» хабар берди.

Маълум қилинишича, «Cassini» космик қуриламаси ўз миссиясининг сўнгги кунларида сунъий йўлдошнинг айланиш ўқидаги тебранишни аниқлаган, бу геологик фаолликни кўрсатади. Агар бу тасдиқланса, сунъий йўлдош юзаси океаннинг янги синфини ифодалайди. Қуёш тизимида океанлар юзаси остида яширинган бир нечта олам мавжуд. Буларга Европа, Титан, Энселад ва Плутон киради. Мимас юзаси кратерлар билан қопланган, шунинг учун олимлар унинг остида океан бўлиши мумкинлигини тахмин қилмаган. Энселад ва Европада муз юзаси ёриқлар ва бошқа геологик фаоллик белгиларига эга.
Тўлқинли жараёнлар сунъий йўлдошнинг орбитал ва айланиш энергиясини иссиқлик шаклида тарқатади. Мимас ичидаги бундай иссиқлик оқими океанни музлашдан сақлайдиган даражада катта, аммо қалинлиги 22 дан 32 километргача бўлган қобиқни ушлаб туриш учун етарлича кичик бўлиши керак.
Аввалроқ америкалик олим Ернинг ҳалқаси пайдо бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, олимлар ноодатий шаклдаги сайёрани аниқлаганди.