Рейтинг. Ўзбекистонликлар энг кўп кузатадиган диний-маърифий YouTube каналлар

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада YouTube тармоғидаги энг сермазмун, оммабоп ва фойдали ўзбек тилидаги лойиҳалар ўнталигини эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Мазкур онлайн видео улашув платформасидан ўрин олган ўзбек сегментига тааллуқли материаллар орасида диний контент ҳам ўз ўрни ва аҳамиятига эга. Англаганингиздек, бугунги рейтингимизда сиз билан YouTube тармоғидаги энг оммавий диний-марифий каналлар, лойиҳалар ва кўрсатувларни кўриб чиқамиз.

Фото: «NY Times»

1. «Йўлдаги одам» — «Хизр Абдулкарим», «Абдукарим Мирзаев» каби номли умумий ҳисобда уч канал муаллифи Абдукарим Мирзаев мазкур каналларда, асосан, диний ривоятлар, ибратли ҳодисалар, насиҳатлар ва бошқа шу турдаги маълумотларни улашиб боради. «Йўлдаги одам» номли канал 687 минг, «Хизр Абдулкарим» номлиси 694 минг, «Абдукарим Мирзаев» номли канал 393 минг кишини ўзида қамраб олган (яна бир «кичикроқ» канал — «Абдукарим Мирзаев shorts» — қарийб 54 минг обуначи).

Умумий ҳисобда 1,5 миллиондан ортиқ «фолловер»га эга Абдукарим Мирзаев ўзини «йўлга чиққан, йўлдан чиқмасликка уринаётган бир одам» дея таърифлайди. Агар учала каналдаги кўришлар сонини инобатга оладиган бўлсак, сарҳисоб 140 миллион мартадан ошиб кетади, шунинг ўзи ҳам бу лойиҳалар ва муаллифнинг халқ орасида қанчалик таниқли ва таъсирли эканлигини кўрсатади.

2. «Мадина студио ТВ» — 2016 йилда рўйхатдан ўтган мазкур канал 633 минг обуначига эга. Унда 325 та видеоролик жойлаштирилган. Лойиҳада ислом оламида кўзга кўринган олимлар билан суҳбатлардан таржималар улашиб бориш кўзда тутилган. Шу пайтгача бўлган умумий кўришлар сони қарийб 68 миллион марта.

3. «Аzon TV» — Мазкур YouTube канал «АзонТВ» илмий-маърифий онлайн телеканалининг расмий саҳифасидир. «Мақсадимиз — аҳли сунна ва жамоа эътиқоди асосида ислом динини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш орқали замонавий мусулмонни тарбиялаш» дея ёзилади каналнинг ахборот берувчи қисмида. 564 минг обуначига эга каналга бугунги кунга қадар 1,2 мингдан ортиқ видеоматериаллар жойланган. Умумий кўришлар сони 82 миллион мартага яқиндир.

4. «Islom Uz» — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «islom.uz» порталининг YouTube’даги расмий канали. «Зикр аҳлидан сўранг» номи билан мусулмонлар орасида машҳур лойиҳа ҳам айнан шу порталга тегишлидир. Канал 443 минг обуначига эга, жойланган видеоматериаллар сони 4,6 мингдан ортиқ. 2010 йилда YouTube’да рўйхатдан ўтган каналдаги шу кунгача умумий кўришлар сони 73 миллион мартадан ошади.

5. «Registon TV» — маданий-маърифий, диний онлайн телеканал. Лойиҳада асосан савол-жавоблар, интервьюлар, жонли воқеалар акс этган видеолар, насиҳатлар бериб борилади. 337 мингдан ортиқ обуначига эга, жойланган видеолар сони 1,8 мингдан ошади. 2018 йилда рўйхатдан ўтган лойиҳада кўришлар сони 60 миллион маротабадан ошади (эътиборли жиҳати шундаки, бир юқорида номини тилга олган лойиҳа ва каналларнинг аксарияти Туркия давлатида рўйхатдан ўтган).

6. «Муаллим медиа» — ушбу каналга «muslimaat.uz» сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан асос солинган бўлиб, унда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий мерослари асосидаги дастурлар, уламоларнинг мавъиза ҳамда илмий суҳбатлари, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар тақдим этиб борилиши кўзда тутилган. 2019 йил декабрь ойида рўйхатдан ўтган канал 262 мингдан ортиқ обуначи йиғиб улгурган. 516 дона видеоматериал ортидан эришилган умумий кўришлар сони 27 миллион мартага яқиндир.

7. «Muslim uz» — Ўзбекистон мусулмонлар идораси — «muslim.uz» порталининг YouTube’даги расмий саҳифаси. 235 минг нафардан ортиқ кузатувчига эга каналда 2,5 мингдан ортиқ видео жой олган. 2016 йилда тармоқда рўйхатдан ўтган. Умумий кўришлар сони 20 миллион мартадан ортиқроқ.

8. «Azon Cinema» — юқорида номи тилга олинган «Azon.uz» портали таркибидаги лойиҳа. «Мақсадимиз — халқимизга ибратли ва фикрлашга ундайдиган фильмларни тақдим этиш ва улар орқали томошабинларнинг дунёқарашини кенгайтириш» деб ёзилади канал «био»сида. 143 минг обуначига эга каналда бугунга қадар 101 та диний-марифий фильм, видеоматериал тақдим этилган. Умумий кўришлар сони 28 миллион мартадан ортиқ. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа YouTube’да рўйхатдан ўтганига ҳали бир йил тўлмаган, шундай бўлса-да, у рейтингимиздан ўрин эгалламоқда.

9. «Mehrob uz» — Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга тегишли «mehrob.uz» сайтининг YouTube’даги расмий саҳифаси. 2016 йилда тармоқда рўйхатга олинган канал 110 мингдан ортиқ обуначи жамлай олган. Унда тақдим этилган 1,1 мингдан ортиқ видеоматериалларнинг умумий кўришлар сони эса 12,7 миллиондан ортиқроқдир.

10. «Абдулазиз Муҳаммад» — кутубхоначи. Мазкур каналда ибратли воқеалар, диний-маърифий видеоматериаллар тақдим қилинар экан. 76,3 минг обуначи, 163 видео ва 4 миллиондан ортиқ «просмотр».

Бундан ташқари, YouTube’нинг ўзбек сегментида «Islam Online» (60,7 минг обуначи), «AzonUz» (34,1 минг обуначи) каби яна бир қатор кенг қамровли савияли диний-маърифий канал ва лойиҳалар ҳам мавжуддир. Бизда ҳозирча шулар, қайсидир лойиҳани унутган бўлсак, бизни тўлдиринг. Яна рейтинглашгунча деб қоламиз!

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023