Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархи кўтарилди

Россиянинг Томск вилоятида мигрантларнинг меҳнат фаолияти учун патент нархи 435 рублдан ошди. Бу ҳақда «Томская Газета» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, патент нархи чет эл фуқароларининг ойлик тўлови ва иқтисодиётнинг ўхшаш тармоқларида ишлайдиган Россия фуқаролари томонидан тўланадиган шахсий даромад солиғига мувофиқ белгиланади. 2022 йилда мигрантлар минтақадаги меҳнат фаолияти учун 4 минг рублдан ортиқ пул тўлаши керак бўлади.

Таъкидланишича, 2021 йилга нисбатан патент нархи ойига 435 рублга ошган. Бу вилоят бюджети даромадига қўшимча равишда 12 миллион рублга яқин маблағ жалб қилиш имконини беради. 2022 йилда меҳнат муҳожирларидан кутилаётган даромад миқдори 133 миллион рублни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абхазия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова ва Украина фуқаролари меҳнат фаолиятини патент асосида амалга оширади. Қонун лойиҳаси қоидалари Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган давлатлар (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон) фуқароларига нисбатан қўлланмайди.

Патентнинг қиймати бўйича Томск вилояти Россия ҳудудлари орасида 48-ўринни ва Сибир федерал округининг таъсис субъектлари орасида 6-ўринни эгаллайди. Эслатиб ўтамиз, Москвада 2022 йилдан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун патент нархи 5341 рублдан 5900 рублгача ошиши белгиланган.

Аввалроқ Россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирганди. Шунингдек, Россияда мигрантларга янги кўринишдаги патент берилиши хабар қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023