«SFI Management Group»нинг инвестицион объектларни ишончли бошқариш бўйича лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистоннинг йирик металлургия объектларини 2018-2021 йиллар давомида бошқарган «SFI Management Group» акциядорлик жамиятининг инвестицион объектларни ишончли бошқариш бўйича лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, лицензия Молия вазирлигининг 2022 йил 14 январдаги тегишли қарори билан бекор қилинган. Бунга корхонанинг лицензияни бекор қилиш ҳақидаги аризаси сабаб бўлган.

«SFI Management Group» 2017 йилдан бошлаб «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятини, 2018 йилдан эса «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзвторцветмет» акциядорлик жамиятларини бошқара бошлаган. 2021 йил 17 февралдан бошлаб эса «SFI Management Group» юқоридаги 3 та акциядорлик жамиятини ишончли бошқариш бўйича шартномани келишув асосида бекор қилган.

Қайд этилишича, шартнома тугатилишига ҳукумат томонидан юкланган вазифаларнинг аксарият қисми бажарилгани, барча корхоналар мустақил бошқарувга тайёрлиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «SFI Management Group» 2017 йил 26 январда ташкил этилган. Корхона раҳбари Вохид Мирзаев ҳисобланиб, таъсисчиси «Allied Capital Holding S.A» компанияси ҳисобланади. 2018 йилда миллиардер Алишер Усмонов «SFI Management Group» Фаттоҳ Шодиев оиласига тегишли компания эканини таъкидлаганди.

Корхона 2017 йил август ойида инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «Пахтакор» футбол клубининг устав капиталидаги 80 фоиз улушни сотиб олган. Ўшанда корхона беш йил давомида «Пахтакор»га камида 200 миллиард сўм сармоя киритишни режалаштирганди.

Шунингдек, клуб учун барча инфратузилмаларга эга, замонавий талабларга жавоб берадиган янги стадион қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, икки йил ичида эски стадион ўрнида янгиси қурилиши режалаштирилаётгани таъкидланган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023