Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашган. Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олган.
Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилиб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти ва халқига таъзия йўллаганди.