Тадбиркорлик субъектларининг офисга эга бўлиши бўйича талаб қайта кўриб чиқилади

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қўмита тадбиркорлик субъектларининг камида 18 квадрат/метр майдонга эга офиси бўлиши кераклиги талабини ўзгартириш бўйича ечим ишлаб чиқишини таъкидлади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Шерзод Кудбиев буни 17 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. Аввалига қўмита раиси бу талаб олдиндан мавжуд бўлганини таъкидлаган.

«600–700 та компания битта кичкина офисда рўйхатдан ўтяпти. Бу тўғрими ёки нотўғрими? Биз кимни алдаяпмиз? Ёки жуда катта тадбиркорлик субъектларининг манзилини қарасангиз, 600–700 та корхона рўйхатдан ўтган. Бемалол рўйхатдан ўтказаверинг. Лекин бизда амалда бўлган шаҳарсозлик нормалари бор. Битта одамга, ишловчига камида 6 квадрат/метр тўғри келиши керак. Бу қоида кеча ёки илгариги куни пайдо бўлгани йўқ. Йиллар давомида бўлиб келган. Шунчаки, биз бу қоидани текширишни бошладик. Рискларни аниқлаш тизими ҳудди шундай 18 та омилни автоматик равишда ҳисоблаб боради», — деган Шерзод Кудбиев.

Шунингдек, қўмита раиси қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган корхоналарнинг офиси бор йўқлиги текширилмаслигини қайд этган. Маълумот учун, ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ хавфи даражасини аниқлаш мақсадида солиқ органлари уларнинг жойлашган жойи манзилини ўрганишига руҳсат берилган.

Қўмита Ўзбекистонда ўрнатилган шаҳарсозлик меъёрлари бўйича ишчи хона ва кабинетлар 1 штат ходимига камида 6 квадрат/метр майдон тўғри келиши ҳисобидан лойиҳаланишини, юридик шахснинг раҳбари камида 3 нафар ходимга эга бўлиши ҳисобга олинса, биноларнинг (офис) минимал майдони 18 квадрат/метрдан кам бўлмаслиги кераклигини маълум қилган. Таъкидланишича, бу меъёр реал иқтисодий фаолиятни амалга оширмайдиган субъектларни аниқлаш учун керак.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ қўмитаси ҳозирда солиқ рискларини назорат қилиш учун автоматлаштирилган «Таҳлил-таҳлика» тизимидан фойдаланмоқда. Бу тизим тадбиркорларни улар томонидан қоида бузилишига қараб кам, ўрта ва юқори рискли корхоналар гуруҳига ажратади.

Юқорида таъкидланган 18 квадрат нотурар жой майдонига эга бўлмаган корхоналарни тизим солиқ риски баланд (шубҳали) корхона сифатида кўрсатади. Бу эса ўз навбатида мазкур корхоналарнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилишида муаммо туғдиради.

Матбуот анжумани иштирокчилари Шерзод Кудбиевга офисга эга бўлмай, онлайн шаклда амалга ошириладиган фаолият турлари, айниқса, пандемия даврида ривожланганини таъкидлаган. Юқоридаги офисга эга бўлиш бўйича мажбурият бундай компанияларнинг ишлатилмайдиган, бўм-бўш офис учун пул тўлашга мажбур қилаётгани айтилган.

Шерзод Кутбиев эса бунга жавобан Солиқ қўмитаси баъзи фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналарни офисга эга бўлиш мажбуриятидан озод қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишини айтган.

Қўмита раисининг таъкидлашича, ҳозирги кунда 168 минг 476 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси олган тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Шулардан 114 мингтасининг гувоҳномаси фаол ҳолатда. 33 минг 735 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. 18 минг 733 та корхонанинг гувоҳномаси тугатилган (ёки бошқа солиқ шаклига ўтган ёки банкрот бўлган) ва 1988 та корхонанинг гувоҳномаси бекор қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023