Фотогалерея, Янгиликлар - 0:16 · 20.01.2022

Хивада ёққан қор, Кобул кўчасида ухлаётган болалар, Ҳиндистондаги уйсиз киши — 19 январь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Сеулдаги мексикалик қизлар тарихий Гьегбокгунг саройи олдида селфига тушмоқда.

Фото: «REX»

Темза дарёси узра рангли булутлар.

Фото: «AP»

Ҳиндистоннинг Лакнав шаҳрида рикша ҳайдовчиси юк ташимоқда.

Фото: «Shutterstock»

Ўз уйидан ишга қараб кетаётган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.

Фото: «TАСС»

Сочидаги дарё қордан кейин.

Фото: «AFP»

Совуқ кунда Кобул кўчаларида ухлаётган болалар ва уларнинг онаси. «Толибон» ҳукуматни қўлга олиши ортидан мамлакатда чуқур инқироз ҳукм сурмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Ҳиндистон пойтахти кўчаларидан бирида уйсиз киши ухлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «Reuters»

Яманда уруш сабаб ўз уйидан кўчиб кетган Исмоил Ҳасан чиқиндиларни сараламоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Кўҳна Хива шаҳрида 19 январь тунда қор ёғди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Исломхўжа минораси.

Фото: «Bugun.uz»

Хивадаги Муҳаммад Аминхон минораси ва мадрасаси олдида қор ўйнаётган хиваликлар.