Фотогалерея, Янгиликлар - 0:16 · 20.01.2022Хивада ёққан қор, Кобул кўчасида ухлаётган болалар, Ҳиндистондаги уйсиз киши — 19 январь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «EPA»Сеулдаги мексикалик қизлар тарихий Гьегбокгунг саройи олдида селфига тушмоқда.
Фото: «REX»Темза дарёси узра рангли булутлар.
Фото: «AP»Ҳиндистоннинг Лакнав шаҳрида рикша ҳайдовчиси юк ташимоқда.
Фото: «Shutterstock»Ўз уйидан ишга қараб кетаётган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.
Фото: «TАСС»Сочидаги дарё қордан кейин.
Фото: «AFP»Совуқ кунда Кобул кўчаларида ухлаётган болалар ва уларнинг онаси. «Толибон» ҳукуматни қўлга олиши ортидан мамлакатда чуқур инқироз ҳукм сурмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»Ҳиндистон пойтахти кўчаларидан бирида уйсиз киши ухлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: «Reuters»Яманда уруш сабаб ўз уйидан кўчиб кетган Исмоил Ҳасан чиқиндиларни сараламоқда.
Фото: «Bugun.uz»Кўҳна Хива шаҳрида 19 январь тунда қор ёғди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Исломхўжа минораси.
Фото: «Bugun.uz»Хивадаги Муҳаммад Аминхон минораси ва мадрасаси олдида қор ўйнаётган хиваликлар.