Андижонда жанжал сабаб қайнопасини пичоқлаб ўлдирган эркак 12 йилга қамалди

Андижон шаҳрида эркак 2021 йилнинг 3 сентябрь куни синглисини олиб кетишини айтиб жанжал кўтарган қайнопасини пичоқлаб ўлдиргани учун 12 йилга қамалди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, қотиллик иши жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Рустам Тургинов раислигида кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, С.Б. Андижон шаҳрида қайнопаси Г.М. билан оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан Г.М.ни қувиб, унинг кўкрак қисмига пичоқ билан қасддан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Г.М.га чап кўкрак қафасидаги кўкрак қафасига тешиб ўтувчи санчилган кесилган яраси, чап ўпка бўлаги ва аорта ёйининг жароҳатланиши, ички ва ташқи қон кетиши, чап кўкрак бўшлиғида 1700 миллилитр суюқ қон ва қон лахталарининг мавжудлиги каби жароҳатлари билан ҳаёт учун хавфлилик мезонига кўра оғир тан жароҳати унинг ўлимига сабаб бўлган.

Судланувчи С.Б. судда ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатан ҳам қайнонаси Х.М. ва қайнопаси Г.М. яшаш хонадонига келганида онаси уларни кутиб олиб, меҳмонхонага олиб киргани, Х.М. бақир-чақир қилиб, қизини сиқаётганларини, ажраштириб юборишини айтгани, жанжал бўлмаслиги учун аралашмасдан уйга кириб кетганини маълум қилган.

Шунингдек, Х.М. ва Г.М. уни уйдан чақириб, ҳақоратлаб, нафсониятига тегадиган гаплар айтиб, онасини кўча дайдиси деб, бақир-чақир қилганидан жаҳли чиқиб, карахт ҳолатда Г.М.нинг сочидан тортиб, дарвозахонага судраб чиққани, сўнг ошхона олдида турган столдан хўжалик пичоғини қўлига олганини билдирган. Г.М. эса пичоқни кўриб, рўпара қўшнисининг уйига қочиб киргани, унинг ортидан қувиб, Г.М.га пичоқ тиқиб олгани, аёл йиқилганида пичоқни ташлаб қочиб чиқиб кетгани маълум бўлган. С.Б. ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, Г.М.ни ўлдириш нияти бўлмагани, 2 нафар фарзанди борлигини айтиб, енгиллик берилишини сўраган.

С.Б. Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шуниндек, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Шунингдек, судланувчидан жабрланувчининг қонуний вакили Х.М. фойдасига 22 миллион сўмлик моддий ва маънавий зарарлар ундирилиши белгиланган.

Аввалроқ Бухорода эркак хотинини кўкрак қафасига пичоқ уриб ўлдиргани хабар қилинганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023