Дунёда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи антирекорд ўрнатди
Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 611 403 нафарни ташкил этиб, пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич янгиланди. Бу ҳақда «Worlddometrs» маълумотларида келтириб ўтилди.

Маълум қилинишича, АҚШда 692 320 та, Францияда 425 183 та, Ҳиндистонда 347 254 та янги ҳолат қайд этилган. Италия, Бразилия, Испания, Германия, Аргентина ва Буюк Британияда 100 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланган. Пандемия даврида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 343 332 219 нафарни ташкил этган.
Аввалроқ дунёда ковидга чалиниш кўрсаткичи рекорд ўрнатаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, ковидга қарши кураша оладиган қон гуруҳлари аниқланган.