Ковид ва грипга бир вақтга чалинишнинг салбий оқибати айтилди

«Омикрон» штами коронавирус инфекциясининг энг хавфли варианти ҳисобланмаса-да, грипп билан бирга салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда россиялик биология фанлари номзоди Роман Зиновкин «Sputnik»ка маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Келтирилишича, бу штамдан ўлиш кўрсаткичи паст, бироқ грипп инфекцияси билан у ўзгаришга учрайди. «Англия тажрибасига кўра, ‘омикрон’дан ўлим хавфи тахминан беш баравар камайди ва бу яхши янгилик. Аммо турли инфекцияларга бир вақтда чалиниш бу ёмон хабар. Олимлар сичқонларга грипп ва ковид юқтириб, тадқиқот олиб борди. Натижада коронавирус инфекцияси фонида грипп ёмон асоратларни келтириб чиқарди. Инфекцияларнинг устма-устлиги ўлимнинг ошишига олиб келиши мумкин. Қўшалоқ эпидемия, яъни грипп ва коронавирус инфекцияси соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқариши мумкин», — дейди биолог.

Шунингдек, мутахассис касалланишдан ҳимояланиш бўйича қатор тавсиялар берган.

«Агар сиз узоқ вақт давомида ковидга қарши эмланган бўлсангиз, бустер доза қабул қилишингиз керак. Бундан ташқари, совуқ мавсумда қуйидагиларга риоя қилиш керак: совуқ қотмаслик, диетага эътибор бериш, Д3 витамини даражасини кузатиш. Кўпгина мамлакатларда шифокорлар ҳам цинк истеъмол қилишни тавсия этади. Ниҳоят, ниқоб тақиш инфекциянинг олдини олади», — дея хулоса қилган Роман Зиновкин.

Аввалроқ кимлар бир вақтнинг ўзида грипп ва ковидга чалиниши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, ковид яқин келажакда қандай ривожланиши маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023