Нима учун «омикрон» юқтирганлар ҳид билиш ҳиссини йўқотмайди?

Иммунологлар нима учун ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши «омикрон» билан касалланганларда кузатилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Келтирилишича, россиялик шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков бу коронавирус штамининг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ эканини айтган. У бунга икки омил, яъни штаммнинг нервларга камроқ таъсирчанлиги ва «омикрон» камроқ хавфлилиги учун кўпроқ симптомсиз ўтиши сабаб бўлишини айтган.

Ўз навбатида, яна бир мутахассис — аллерголог-иммунолог Владимир Болибок фақатгина 20 фоиз ҳолларда, ҳар бешинчи одамда ҳид билиш ҳисси йўқолишини қўшимча қилган. Мутахассис бу аломат касалликнинг деярли охирида намоён бўлиши, дастлабки коронавирусда эса бу симптом бошида кузатилганини қайд этган. «Бундан ташқари, ‘дельтаʼ штамида аллақачон ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши сезиларли даражада камайган», — деган у.

Болибок асосий симптом ҳали ҳам ҳароратнинг ошиши эканини қўшимча қилиб, бу 90 фоиз ҳолларда содир бўлишини айтган.

Аввалроқ коронавируснинг инсон ҳаёти давомида сақланиб қоладиган аломати маълум қилинган. Шунингдек, кимлар «омикрон»дан яхши ҳимоялангани хабар берилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023