Олимлар табиий ва сунъий иммунитетнинг ковиддан ҳимоя қилишини таққослади

Россиялик олимлар табиий ва сунъий иммунитет коронавирусдан қай даражада ҳимоя қилишини солиштирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, табиий иммунитет ҳимояси эмлашдан кўра кучлироқ бўлиб, аммо энг яхши вариант бу касалликдан кейинги вакцинация ҳисобланади.

«Ҳеч ким одам соғлом ва ёш экан, шунинг учун касал бўлишдан қўрқмайди деб айта олмайди. Вакцинация — анча ‘тинч’ вариант. Одамлар табиий иммунитетга эга бўлиш учун касал бўлишим керак деб ўйламаслиги зарур», — деган биология фанлари доктори Анча Баранова.

Ўз навбатида, россиялик яна бир мутахассис, вирусология профессори Александр Чепурнов табиий иммунитет яхшироқ ишлашини айтган. У ҳатто касалликдан кейин эмланиш ковидга чалинмай икки марта эмлангандан кўра устунлигини айтган. Айнан табиий ва сунъий иммунитет комбинацияси  «супериммунитет» деб аталишини қўшимча қилган.

Глобал вирусологик тармоқ маркази директори ва ЖССТ маслаҳатчиси Константин Чумаков табиий иммунитет сунъий иммунитетдан яхшироқ эканига қўшилмаслигини билдирган ва коронавирус билан касалланганидан кейин вакцина қабул қилиш кераклигини таъкидлаган.

Қайд этилишича, COVID-19 касаллиги тахминан бир ярим йил давомида иммунитет бериши мумкин.

Аввалроқ бустер эмланиш организмга қандай таъсир қилиши айтилганди. Шунингдек, гриппга қарши эмланиш ковиддан қандай ҳимоя қилиши маълум қилинган.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади