Янгиликлар - 17:57 · 21.01.2022

«Омикрон»нинг болаларда кузатиладиган биринчи аломати маълум бўлди

Россиялик иммунолог Николай Крючков «омикрон» штамига чалинган болаларда кузатиладиган дастлабки аломатларни маълум қилди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар берди.

Фото: «Daily Sabah»

Маълум қилинишича, касалланишнинг биринчи аломати боланинг турмуш тарзи ўзгариши ва одатий фаолиятлардан воз кечиши бўлиши мумкин. Ковиднинг юқори иситма ва кучли йўтал каби одатий аломатлари ҳар доим ҳам «омикрон»га чалинган болаларда кузатилмайди.

«Боланинг суст, кучсиз бўлиб қолганини, саволларга секинроқ жавоб беришини кузатиш керак. Унинг турмуш тарзи ва фаолиятидаги ўзгаришларга эътибор қаратиш зарур. Ўйнашни истамаслиги, иштаҳа йўқлиги касалликнинг биринчи симптоми бўлиши мумкин», — деган у.

Шифокорнинг таъкидлашича, болаларда «омикрон» касаллиги ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар, жумладан, кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қорин оғриғи билан бирга кечиши мумкин.

«‘Омикронʼ билан касалланган болаларда яллиғланиш синдроми ривожланиши ҳам мумкин», — деб таъкидлаган иммунолог.

Аввалроқ коронавируснинг болаларда кузатиладиган энг хавфли аломатлари айтилган. Шунингдек, нима сабабдан «омикрон» болалар учун хавфлир экани маълум қилинган.

Bugun — LIVE