Ўзбекистонда 2021 йилда қанча оила бузилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2021 йил давомида 39 минг 227 та оила бузилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳрида 5,6 минг, Фарғона вилоятида 4,3 минг оила бузилган.
Ҳар 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (2,0 промилле) ва Сирдарё вилоятида (1,6 промилле) кузатилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида 35 минг 660 та ажрим қайд этилганди. Шунингдек, 2020 йилда ажримлар сони камайгани маълум қилинган.