Ўзбекистонда боғчалар ҳам онлайн тартибга ўтказиладими?
Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттиради. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, боғчалар фаолиятини одатдаги тартибда олиб боради ва ёпилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда барча ОТМларда таълим бир ой онлайн шаклда давом эттирилиши ҳамда Президент мактабларида ҳам таълим бир ой онлайн шаклга ўтиши хабар қилинганди.