Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 22 январь куни совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. 21–22 январь кунлари совуқ шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0–10 даража совуқ атрофида бўлади. Кундузи ҳарорат 3–8 даража илиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади, куринувчанлик ёмонлашади. 21–23 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.