ТИВ Мисрга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазирлиги мамлакатга ҳаво, денгиз портлари ва қуруқликдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириш тартиби тўғрисидаги янгиланишни эълон қилган.

Фото: «Яндекс»

Таъкидланишича, 22 январдан бошлаб Мисрга борувчи барча фуқаролар (12 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёки мамлакат Дори-дармон агентлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлик сертификатларини тақдим этишлари шарт.

Шу билан бирга, «Sinopharm», «Sinovac», «AstraZeneca», «Спутник V», «Moderna», «Pfizer» ва «Johnson & Johnson» вакциналари Мисрнинг ўзида фавқулодда фойдаланиш учун рўйхатга олинган.

Эмлаш сертификатида ташриф буюрувчи келишидан камида 14 кун олдин вакцинанинг бир дозаси ёки икки марталик вакцинанинг охирги дозасини олганини кўрсатиши керак. Эмлаш сертификати бўлмаса, салбий коронавирус тести (ПЗР тести ва бошқалар) тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, Жанубий Африка, Ботсвана, Мозамбик, Намибия, Лесото, Зимбабве ва Эсватинидан келганлар ПЗР тестини ёки тезкор антиген тестини тақдим этишлари лозим.

Коронавирусга қарши эмлаш сертификатлари ёки тестлари Миср стандартларига жавоб бермаса, келгандан кейин тезкор тест талаб қилинади. Коронавирус учун ижобий натижа аниқланган тақдирда, келган шахслар меҳмонхонада ёки турар жойида беш кунлик карантиндан ўтиши керак. Инфекция юқтирганлар олтинчи куни ПЗР тестини ўтказади ва касаллик белгилари бўлмаса, улар ўз-ўзини изоляция қилишлари мумкин.

Шу муносабат билан Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан ҳам янгиланган эпидемияга қарши стандартларга эътибор қаратишлари ҳамда борган давлатида амалдаги профилактика чораларига риоя этишлари сўралган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023