Тинч океанининг чекка давлати Тонгада сув остидаги вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган кулнинг космосдан олинган сурати намойиш қилинди. Бу ҳақда «Science Times» хабар берди.
Фото: «Reddit»
Маълум қилинишича, фотосурат NASA астронавти ва АҚШ денгиз флоти зобити Кайла Баррон томонидан Instagram’га жойлаштирилган. «Тонгада 15 январь куни сув остидаги вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган кул халқаро космик станцияда кўриниб турганидек, атмосферага минглаб фут баландликка кўтарилди. 16 январда Янги Зеландия устидан ўтиш чоғида кул шлейфи қуёшни қандай қоплаганини кўрдим», — деб ёзган Кайла.
Таъкидланишича, астронавт томонидан олинган 4 та суратда осмонни кул булутлари қоплагани акс этган.