АҚШ мамлакатга келувчи хорижликларга мурожаат қилди
АҚШ Миллий хавфсизлик департаменти чегарани кесиб ўтувчи барча чет эл фуқароларидан ковидга қарши тўлиқ эмланиш талаб этилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур талаб саёҳат мақсадида эмас, балки зарурат туфайли АҚШга келмоқчи бўлганларга ҳам алоқадор ҳисобланади.
«2022 йил 22 январдан бошлаб Хавфсизлик департаменти қуруқликдаги ва Мексика, Канада билан чегарадаги паром терминаллари орқали киришни хоҳловчи АҚШ фуқаролари бўлмаган шахслардан ковидга қарши тўлиқ эмланган бўлишини ва тегишли далилларни тақдим этишини талаб қилади», дейилади хабарда.
Баёнотга кўра, чекловлар АҚШ фуқароси бўлмаган барча фуқароларга (мамлакатга кириш сабабидан қатъи назар) тегишли бўлади. Қоида яшаш учун рухсатномага эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Янги талаб мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси юкини камайтириш, шунингдек, трансчегаравий савдо ва саёҳатни осонлаштиришга қаратилган.
Аввалроқ коронавирус сабабли Қозоғистонга кириш тартиби ўзгарганди.