«Бирортаси шаҳарнинг ичида юрмайди, ҳаммасининг машинаси бор, бойваччалар» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Тошкент жамоат транспорти бўйича тақдимотни танқид қилгани акс этган видео эълон қилинди.

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги «Менимча» кўрсатувида давлат раҳбари Тошкент жамоат транспорти бўйича тақдимот юзасидан танқидий фикр билдирди.
«Бирортаси шаҳарнинг ичида юрмайди, ҳаммасининг машинаси бор, бойваччалар. Сизларнинг кучингиз етмаса, айтинг, район ҳокимини чақириб, ўзим ишлай.
Манга берган маълумотинг бўйича бирорта аниқ рақам йўқ. Ман сандан буни кутмагандим», — дейди Шавкат Мирзиёев транспор вазири Илҳом Маҳкамовга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент полигонлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани учун ҳокимларни танқид қилганди.