Бобур Шоёқубов Қуролли кучлар академияси бошлиғи этиб тайинланди
Бобур Шоёқубов Қуролли кучлар академияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Маълумотга кўра, у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янги лавозимга ўтган.
Шунингдек, академиянинг аввалги бошлиғи Шавкатб Мамажонов Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланган.
Аввалроқ Улуғбек Муҳаммадиев Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, собиқ маданият вазирининг ўғли Президент администрациясида шўъба мудири этиб тайинланган.