Британияда «омикрон» штамининг янги тури аниқланди
Буюк Британия тиббиёт органлари мамлакатда «омикрон» штамининг янги «BA.2» турини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур тур оддий вариантдан янада тезроқ тарқалиши билан ажралиб туради. Ҳозиргача мамлакатда янги штамм билан касалланишнинг 426 та ҳолати қайд этилган, улардан 146 таси Лондонга, яна 97 таси Жануби-шарқий Англия минтақасига тўғри келади.
Британия расмийлари бу штамм 40 та давлатда кузатилгани ва дунёда уни юқтирганларнинг умумий сони 8 мингдан ошиши, айни пайтда вируснинг келиб чиқиш жойини аниқлашнинг имкони йўқлигини таъкидлаган.
«Вируслар эволюцияга ва мутацияга мойил, шунинг учун бизнинг давом этаётган геномик кузатувимиз уларни аниқлаш ва хавфлилик даражасини баҳолаш имконини беради», дейилади Британия соғлиқни сақлаш маркази хабарида.
Аввалроқ Исроилда «омикрон»нинг мутацияланган тури аниқланганди. Шунингдек, Марказий Осиёнинг яна бир давлатида «омикрон» қайд этилганди.