Фарғонада кундошининг 9 ёшли қизини ўлдириш учун каналга итариб юборган аёл 10 йилга қамалди

Фарғона вилояти Бувайда туманида кундошининг 9 ёшли қизини ўлдирмоқчи бўлиб, уни каналга итариб юборган аёл 10 йилга қамалди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича туман суди «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, айбланувчи М.Е. 2020 йил август ойида турмуш ўртоғи Б.Е. билан ўзаро келишмовчилик сабабли норасмий ажрашган. Турмуш ўртоғи эса фуқаро М.Ж.ни бир нафар қизи билан бирга шаръий никоҳига олиб, у билан бирга яшаган. М.Е. бундан ғазабланиб, М.Ж.дан қасд олиш мақсадида 2021 йил 14 апрель куни М.Ж.нинг 9 ёшли қизи Ф.Ф.ни қасддан ўлдириш мақсадида у таълим олаётган Бувайда туманидаги мактабга борган.

Сўнг дарс машғулотларидан уйига қайтиб кетиш вақтини кутиб туриб, мактаб биносидан чиқиб келган қизни гўёки онаси чақираётгани ҳақида айтиб, уни туман марказидан йўловчи автомашинада туманнинг Маслаҳат МФЙ Чиркай қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган Норин–Фарғона каналидан сув олувчи Ойимтарра ариғи яқинига олиб келган. Тўмтоқ жисм билан унинг бош соҳасига бир маротаба уриб, сўнгра кўтариб, ҳодиса жойида эни 3 метр, чуқурлиги 2 метрга тенг бўлган сув тўла оқаётган ариқдаги сувга чўктириб ўлдириш мақсадида ташлаб юборган ва ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Ҳудудда фаолият юритиб келаётган фермер хўжалиги ишчиси ва бошқалар вояга етмаган қизни кўриб қолиб, уни ўз вақтида сувдан қутқариб, сувдан олиб чиққани сабабли ҳаёти сақлаб қолинган.

Судланувчи М.Е. судда айбига қисман иқрор бўлиб, турмуш ўртоғи уйланиб олганидан сўнг асаби тез-тез бузилиб турадиган бўлиб қолгани, шу сабабли жиноятга қўл урганини айтган. Аммо қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёллигини эътиборга олиб, енгиллик беришни сўраган. Жабрланувчининг онаси М.Ж. судда қиз яхши бўлиб қолгани, судланувчи М.Е.га нисбатан даъвоси йўқлигини, унга нисбатан енгиллик берилишини сўраган.

Суд судланувчи М.Е.ни Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «в» банди билан айбдор деб топган. Унга кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Андижонда жанжал сабаб қайнопасини пичоқлаб ўлдирган эркак 12 йилга қамалганди. Шунингдек, Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси 3,5 йилга қамалгани ҳақида хабар берилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023