Ҳиндистонда 4 оёқ ва 4 қўлли чақалоқ туғилди — фото
Шарқий Ҳиндистондаги Садар касалхонасида 17 январь куни 4 оёқ ва 4 қўлли чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Daily Star» хабар берди.
Фото: «Daily Star»
Маълум қилинишича, шифокорлар бунга ҳомиладорлик давридаги асоратлар сабаб бўлганини айтган. Янги туғилган чақалоқда қўшимча оёқ-қўллардан ташқари, баъзи ички органлар тананинг ташқасида ривожланган.
Таъкидланишича, Ҳиндистонда саноат чиқиндилари туфайли ҳаво, тупроқ ва сувнинг юқори даражада ифлосланиши фонида мутацияга учраган болалар ва ҳайвонларнинг туғилиши кузатилиб туради.
Фото: «Daily Star»
Аввалроқ Ҳиндистонда 3 бошли бола туғилганди. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ноёб кўринишга эга кўл топилгани хабар берилган.