Наманганда «Nexia» пастликка тушиб кетди — видео
Наманган вилояти Чортоқ туманида 21 январь куни «Nexia» автомобили пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, шу куни соат 18:00 да туман ҳудудидан ўтувчи 4P-117B автомобиль йўлининг 1-километрида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи С.Т. «Nexia» автомобилини бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқда «Nexia» йўл четидаги хандаққа тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетган.