13:36 | 22.01.22 327
Ўзбекистон ОТМларида йигитлар кўпми ёки қизлар?
Шунингдек, таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар сони ҳам айтилган
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон олийгоҳларида таҳсил олаётган талабалар сонини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2020–21 ўқув йилида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этган.
- Ўғил болалар — 311,5 минг нафар;
- Қиз болалар — 260 минг нафар.
Олий таълим ташкилотларида таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар сони:
Педагогика:
- Ўғил болалар — 52,4 минг нафар;
- Қиз болалар — 126,3 минг нафар.
Гуманитар фанлар:
- Ўғил болалар — 13,9 минг нафар;
- Қиз болалар — 26,8 минг нафар.
Математика фанлари:
- ўғил болалар — 5,4 минг нафар;
- Қиз болалар — 5,4 минг нафар.
Табиий фанлар:
- Ўғил болалар — 11,6 минг нафар;
- Қиз болалар — 14,1 минг нафар.
Санъат:
- Ўғил болалар — 5,5 минг нафар;
- Қиз болалар — 6 минг нафар.
Исломшунослик:
- Ўғил болалар — 0,9 минг нафар;
- Қиз болалар — 0,3 минг нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонда қанча талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинганди.