Янгиликлар - 16:33 · 22.01.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак тергов изоляторида осилган ҳолда топилди

Россия пойтахти Москва шаҳридаги тергов изоляторида ўзбекистонлик эркак осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Мослента» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, тергов изоляторининг учинчи камерасида 1970 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг осилган жасади топилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эркак Москванинг Хорошевский туман суди томонидан қурол ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказганликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак қотилликда айбланганди. Шунингдек, мамлакатда 21 ёшли ўзбекистонлик йигит ватандоши томонидан пичоқлангани хабар берилган.

Bugun — LIVE