Тошкент вилоятида йигит онасининг танишини уриб ўлдирди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 17 январь куни эркак онасининг танишини ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 21:30 атрофида шаҳарнинг Нурафшон маҳалласидаги уйда содир бўлган. Аниқланишича, 27 ёшли П.М. 55 ёшли онаси Б.Д. 57 ёшли таниши Н.Р. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганидан жаҳли чиқиб Н.Р. билан жанжаллашган.

Келишмовчилик пайтида П.М. ёғоч бўлаги билан Н.Р.нинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан П.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Навоийда иш ҳақи талашган ука акасини кетмон билан уриб ўлдиргани ҳамда Бухорода эркак хотинини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023