Тошкент вилоятида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 21 январь куни 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа шу куни соат 20:00 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Нурафшон–Оҳангарон автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган.
Аниқланишича, 26 ёшли М.А. бошқарувидаги «Nexia», 25 ёшли Г.А. бошқариб келаётган «Жигули» ҳамда 28 ёшли Н.А. бошқарувидаги «Nexia-3» автомобиллари тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси Г.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.