Янгиликлар - 17:32 · 22.01.2022

Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

Олимлар Қуёшда иккита кучли чақнаш содир бўлгани ва шунинг учун тез орада Ерни кучли магнит бўронлари қоплашини маълум қилди. Бу ҳақда «Science Alert» хабар берди.

Фото: «UAE Inside»

Маълум қилинишича, 18 январда кузатилган «M1.5» ва 20 январда содир бўлган «М5.5» чақнаши оқибатида Қуёшдан плазма оқими ажралиб чиққан. Бу ўртача даражадаги чақнаш ҳисобланса-да, лекин улар миллиардлаб тонна плазма чиқиндиларини ишлаб чиқаради.

Таъкидланишича, геомагнит бўрон таъсири Ерда сезилиши учун етарлича кучга эга. Олимлар бу жараён электр тармоғидаги тебранишлар, радио алоқаларнинг узилиши ва космик операцияларда муаммоларга сабаб бўлишини айтган.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Аввалроқ Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи тирик организмларга қандай таъсир қилиши айтилган. Шунингдек, Қуёш сўниши қандай глобал фалокатга олиб келиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE