Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади — видео

Навоийда 22 январь куни ЙПХ ходими ҳайдовчи томонидан калтаклангани маълум қилинди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, соат тахминан 12:20 да вилоятнинг Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ЙПХ ходими Д.Тошев томонидан «Matiz» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Қайд этилишича, текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда эса 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Таъкидланишича, ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фуқаролар ЙПХ ходими тунги вақтда маҳаллада рейд ўтказгани сабаб унинг хизмат олиб боришига қаршилик кўрсатганди. Шунингдек, Андижонда прокуратура ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023