Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув содир бўлганди. Шунингдек, Андижонда прокуратура ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилган.
Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослагани юзасидан қўшимча маълумот берилди
Навоийда 22 январь куни ЙПХ ходими ҳайдовчи томонидан калтаклангани маълум қилинганди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи А.Т. ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаган.
Унга нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Таъкидланишича, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.