Олимлар дунёда янги эпидемия бошланганидан огоҳлантирди

Британиянинг Лондон университет коллежи мутахассислари дунёда миопия (кўриш қобилиятининг ёмонлашуви, узоқни кўра олмаслик) эпидемияси бошланганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «PLoS One» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Маълум қилинишича, Буюк Британияда мазкур хасталикка чалинаётганлар сони ортиб бормоқда. Олимлар вақт ўтиши билан катта ёшдаги одамлар бу хасталик юзасидан кўпроқ мурожаат қилишини айтган. Улар бу маълумотни Британиядаги энг йирик биобанк маълумотларини таҳлил қилиш орқали хулоса қилган.

Таъкидланишича, тадқиқотчилар Буюк Британиядаги юз мингдан ортиқ турли ёшдаги одамларнинг офтальмологик маълумотларини таҳлил қилган. Кейинчалик ушбу маълумотлар қайта ишланиб, улар жинси, этник келиб чиқиши, шунингдек, таълимга қараб гуруҳларга ажратиган.

Натижаларга кўра, 60-йилларнинг охирида туғилган одамларда миопия кўпроқ экани аниқлаган. Мутахассислар буни болалик давридаги овқатланиш рациони, турмуш тарзининг ўзгариши, билим даражасининг юқорилиги ва гаджетлардан тез-тез фойдаланиш билан боғламоқда.

Тадқиқотчилар, шунингдек, кўриш қобилиятининг ёмонлашувига атроф-муҳит ва иқлим шароитининг таъсири бўлиши мумкинлигини айтган. Генетик омилларнинг таъсирини истисно қилиб бўлмайди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, оғир шаклдаги миопия тез суръатлар билан ривожланади.

Аввалроқ Ҳиндистонда янги турдаги эпидемия бошлангани эълон қилинганди. Шунингдек, одамлар орасида тарқалган парранда гриппи эпидемиясининг хавфлилик даражаси айтилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023