Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани маълум бўлди
Ўзбекистонда доимий аҳолининг меҳнатга лаёқатли таркиби ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Давлат статистика қўмитаси бу бўйича «Bugun.uz»га хабар берди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича меҳнатга лаёқатли таркиби қуйидагича:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 31,2 фоиз;
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 57,6 фоиз;
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 11,2 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қанча мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқлангани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди.