Туркия ва Қатар Кобул аэропорти бўйича дастлабки келишувга эришди

Туркия ва Қатар ҳукуматлари Кобул аэропорти фаолиятини бошқариш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда «TOLOnews» хабар берди.

Фото: «Avapress»

Келтирилишича, Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазирлиги ҳам Туркия ва Қатар техник гуруҳлари билан Кобул аэропортини бошқариш бўйича келишувга эришганини тасдиқлаган. Вазирлик техник гуруҳ музокараларни давом эттириш учун Қатарга боришини айтган.

«Авиация ва аэропорт хавфсизлиги бўйича умумий келишув бўлди. Қайси соҳаларда техник ишлар зарурлигини аниқлаштириш керак эди», — деган вазирлик матбуот котиби Имомуддин Аҳмадий.

Таъкидланишича, томонлар ўртасидаги музокарларда Афғонистондаги 5 та аэропорт масаласида фикр алмашилган. «Уч томон музокаралар жараёнидан мамнун эканлигини билдирди ва келгуси ҳафта Доҳада муҳокамани янги босқичда якунлашга келишиб олди», дейилади Қатар ТИВ баёнотида.

«Аэропортни бошқариш Афғонистон фуқаро авиацияси маъмурияти томонидан амалга оширилади. Фақатгина техник гуруҳлар етишмаётган бўлимлар хориж компаниялари билан шартнома тузади», — деган Афғонистон расмийси.

Музокара савдогарлар афғон маҳсулотларини хорижга олиб чиқиш учун авиакомпаниялар йўқлигидан шикоят қилиши фонида бўлиб ўтган.

«Халқаро рейсларнинг етишмаслиги компаниямга 3000 доллар зарар келтирди. Музокара қанчалик тезроқ бўлса, шунча яхши бўлади. Бу Афғонистонга савдо, экспорт ва импорт, одамларнинг саёҳати каби бир қанча жиҳатларда фойда келтиради», — деган Саноат ва кон палатаси раҳбари Ширбаз Камин Зада.

Аввалроқ «Толибон» Кобул аэропортини ким бошқаришига ойдинлик киритганди. Шунингдек, Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни қачон тиклаши маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023