Маълумот ўрнида, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева «Sevimli» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Сабрия» сериали ҳақида ўз фикрини билдириб, танқид қилган эди. Кейинчалик Амира Рашидова сериал реал ҳаётдан олинганини айтиб, танқидларга жавоб қайтарган. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда журналист Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Амира Рашидова бу унга нисбатан қилинаётган иккинчи туҳмат эканини айтиб, Саида Мирзиёевага қарши эмаслигини таъкидлади. Кейинроқ Кинематография агентлиги бош директори миллий сериаллар ҳақида гапирди.