Янгиликлар - 15:42 · 24.01.2022

«Барчага менинг ҳисобимдан дўппи тарқатинг» — Наманган ҳокими

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чуст туманида маҳалладаги ёшлар вакиллари билан учрашувда барчани миллий бош кийимда бўлишга тарғиб қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг вилоятдаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Чуст тумани Маданият саройида вилоят ҳокимининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилган.

Фото: «Bugun.uz»

Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган учрашув аввалида Миллий гвардия томонидан ҳарбий-ватанпарварлик кўргазмаси, ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг ўз қўли билан тайёрлаган маҳсулотлари ярмаркаси, ёш спортчилар билан мулоқотлар, инновацион ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтган.

Фото: «Bugun.uz»

Ярмаркада «Чуст дўппилари» кўргазмаси ҳам намойиш этилган. Вилоят ҳокими учрашув залига туман дўппиларидан бирини кийиб кирган ва барчага ушбу дўппилардан тарқатиш бўйича топшириқ берган.

Фото: «Bugun.uz»

Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарори мазмун ва моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталиб ўтган.

Аввалроқ Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийиб юришини маълум қилганди.