Янгиликлар - 11:45 · 24.01.2022

Давлат хавфсизлик хизматига янги ваколат берилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Қайд этилишича, янги қонун лойиҳасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
  • киберхавфсизлик соҳасидаги органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
  • миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
  • киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминот яратиш.

Қолаверса, қонун лойиҳаси билан киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Аввалроқ Президент фармони билан Миллий гвардияга жамоат тартибидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколати берилиши хабар қилинганди.