Таҳлил - 18:10 · 24.01.2022

Ижтимоий дайжест. «Эски ноутбук ва виждон» масаласи, яна «снос» муаммоси, сериаллардан хавфлироқ бўлган БАДлар рекламаси

Кўз очиб юмгулик фурсатда бу мавсумнинг қиши ҳам ўз умрининг ярмини яшаб бўлди. Ўтган ҳафта бир-биридан қизғин ва мунозарабоп мавзуларга бой ўтди. Келинг, одатимизга кўра, ўтган ҳафтани сарҳисоб қилсак. Хўш, бир ҳафта давомида ўзбекистонлик фаоллар, журналист ва блогерлар нималар ҳақида ёзди?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири «UzAuto Motors»нинг «Cobalt» ва «Lacetti» машиналари фойдаланувчиларга магнитоласиз тақдим этилиши ҳақидаги хабар бўлди. Ҳуқуқшунос, блогер Баҳодир Аҳмедов мазкур ҳодисанинг ҳуқуқий асослари ҳақида ёзяпти.

«Sevimli Tv», маънавият, менталитет, сериаллар. Гап нимадалигини пайқагандирсиз? Юқорида номи тилга олинган канал томонидан эфирга узатилаётган айрим сериаллар ва ундаги тасвирлар томошабинлар ғазабига дучор бўлганини эшитгандирсиз? Мазкур жараёнга расмийлар ҳам ўз муносабатини билдириб бўлди. Биз эса сизга тадбиркор Фируз Аллаев ўз Telegram каналида ёзиб қолдирган муносабатни тақдим этамиз. Манфаатдор бўлмаганлар энг холис изоҳчилардир.

«Мусулмонларнинг идораси дея айтилаётган ташкилот саволларга аниқ жавоб қайтариши керак».

Нима деб ўйлайсиз, «Зумрад ва Қиммат» эртаги асосида ишланган мультфильмдан пропаганда воситаси сифатида фойдаланилган бўлиши мумкинми?

Блогер Нурбек Алимов ҳайдовчиларни йўлда ҳаракатланиш қоидаларига ўргатадиган автомактаблар билан боғлиқ камчиликлар ҳақида ёзмоқда.

«bakiroo» Telegram каналида 14 кунлик йўқотиш ҳақида ёзмоқда. Ким йўқотди, нимани ва қандай йўқотди?

Хушнудбек Худойбердиев ўз обуначиларини «лох»га айланиш хавфидан огоҳлантирмоқда. Умуман, ҳозирги даврда товламачи ва фирибгарлар мавзуси актуал.

Танлов ғолибига ишлатилган компьютер совға қилингани ҳақида ўқиб улгурдингизми?

Тилшунос, журналист Эльдар Асановдан киношарх ва кинотавсия:

Ўтган ҳафтада тарқалган география фанининг қисқартирилиши ҳақидаги хабарлар жиддий муҳокамаларга сабаб бўлиб улгурди. «Tentakminds» бундан илҳомланган ҳолда АҚШ ва география фани ҳақида ёзяпти.

Никита Макаренко Самарқанд ҳақида:

ДСҚ раиси ва ёш журналист қиз воқеаси акс-садосида «davletovuz» ёзмоқда. Ўзи нима гап?

Депутат Расул Кушербаев яна «снос» масаласини кўтармоқда.

Навбатдаги постда рақсга тушаётган мактаб ўқитувчилари:

Facebook’да нима гаплар?

Азиза Умаровадан таҳлиллар.

Ақида Ҳанумнинг ёзишича, кичик ва ўрта бизнеслар «ўтиб қолибди». Ўзи нима гап?

Шаҳноза Соатова ўз Facebook саҳифасида «халқ» сўзининг турли маънолари билан ўртоқлашмоқда.

«Уч замон»да қадим Хоразм диёри ҳақида маълумотларни ўқинг.

Ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимовдан айрим мулоҳазалар:

«BBC O‘zbek» журналисти Ибрат Сафодан газ етишмовчилиги муаммоси бўйича мумоҳазалар:

Блогер Бобур Расулев совға қилинган ишлатилган компьютер воқеаси ортидан ёдига тушган хотираларини ёзмоқда.

ЎзФА асосий кутубхонаси қачон тўлиқ реконструкция қилинади?

Навбат Twitter’га:

Бизда ҳозирча шулар. Мароқли ҳафта ҳамроҳингиз бўлсин. Яна дайжестлашгунча деб қоламиз!