Янгиликлар - 17:48 · 24.01.2022

ЖССТ мутахассислари пандемия тугашини прогноз қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари COVID-19 пандемиясининг якунланиши прогнозини эълон қилиб, Европада «омикрон»дан кейин шаклланадиган коллектив иммунитет ҳақида маълумот берд. Бу ҳақда «Yahoo News» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, ҳозирги касаллик тўлқини тугаганидан кейин «хотиржамлик» даври бошланади. Бу касал бўлганлар ҳамда эмланганларда ҳам табиий равишда шаклланадиган коллектив иммунитет натижасида юзага келади. Мутахассислар Европада март ойигача аҳолининг 60 фоизи «омикрон» штами билан касалланиши мумкинлигини прогноз қилган.

ЖССТнинг Европа бўйича директори Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, пандемия 2022 йил охиригача янги куч билан қайтиши мумкин. Бироқ кейинги ойларда, «омикрон» штами тўлқини тугаганидан кейин эса вазият барқарорлашишни бошлайди.

Шунингдек, мутахассислар коронавирус олимларни бир неча бор ҳайратда қолдиргани ва шунинг учун кутилмаган «сюрпризлар»га тайёр бўлиш кераклини айтган.

Аввалроқ пандемия тугашига сабаб бўладиган омил номланганди. Шунингдек, коронавирус пандемияси тугашига нима тўсқинлик қилаётгани маълум бўлган.