Янгиликлар - 17:51 · 24.01.2022

Коронавирусга қарши эмланганларда кузатиладиган «омикрон»нинг 5 та аломати аниқланди

Британиялик эпидемиолог, профессор Тим Спектор коронавирусга қарши эмланган беморлар «омикрон» юқтирганда уларда 5 та симптом кузатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «The Conversation» хабар берди.

Фото: «Tribune»

Маълум қилинишича, бурун оқиши, аксириш, чарчоқ, бош оғриғи ва томоқ оғриғи шулар жумласидандир. Шу билан бирга, эпидемиолог «омикрон» билан касалланганларнинг фақат ярмида иситма, йўтал ва ҳид билиш ҳиссини йўқотиш каби аломатлар кузатилганини айтган.

«‘Омикрон’, айниқса, эмланган одамларда шамоллашга ўхшаш симптомларни келтириб чиқаради, умумий тизимли аломатлар эса кам учрайди», — дейди эпидемиолог.

Аввалроқ «омикрон»нинг болаларда кузатиладиган асосий симптоми маълум бўлганди. Шунингдек, «омикрон» ковиднинг бошқа турларидан қандай фарқланиши маълум қилинган.