Россия тиббиёт фанлари номзоди ковид инсоннинг ўпкасидан ташқари турли органларига ҳам таъсир қилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Фото: «Britannica»
Маълум қилинишича, баъзи беморларда ўлимга олиб келадиган тромбоэмболик асоратлар билан кечадиган тромбоз, баъзиларида оғир миокардит ёки вирусли гепатит, баъзиларида эса перитонит — қорин бўшлиғининг яллиғланиши кузатилиши мумкин.
Таъкидланишича, ковид камдан-кам ҳолларда перитонит билан кечади. «Коронавирус инфекциясидан келиб чиққан қорин бўшлиғидаги яллиғланиш унинг айрим аъзоларининг иммун функциялари билан боғлиқ бўлиши мумкин», — дейди шифокор.