Янгиликлар - 15:10 · 24.01.2022

Москва осмонида ноёб чақнаш кузатилди — видео

Москва шимоли-ғарбида аҳоли осмонда кузатилган ноёб чақнашни тасвирга олди. Бу ҳақда «Мослента» хабар берди.

Фото: «Goodfon.ru»

Маълум қилинишича, видео муаллифлари осмонда чақмоққа ўхшаш номаълум чақнашга гувоҳ бўлгани, ҳодиса 2022 йил январь ойида юз бергани қайд этилган. Айримлар бу каби ҳодиса 20 йил олдин ҳам кузатилганини айтса, бошқалар эса 5G мобил алоқа нуқталари шундай ишлашини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ноябрь ойида Россиянинг Санкт-Петербург, Ленинград вилояти ва Карелияда (Карелия Республикаси — Россия субъекти) ноодатий ҳодиса кузатилганди. Астрономлар аҳоли осмонда катта метеорнинг ёнишини кўрганини айтган. Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда осмонда тўпга ўхшаш ёрқин нур пайдо бўлгани тасвирланган.