Янгиликлар - 10:16 · 24.01.2022Ўзбекистонда ковид билан касалланиш бироз пасайди
Ўзбекистонда 24 январь куни 1296 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фото: ЎзАМаълум қилинишича, мамлакатда коронакўрсаткич бироз пасайган. 24 январь куни 1296 кишида ковид аниқланиб, жами беморлар сони 215 минг 63 нафарга етди. Қуйида касалланиш ҳолатлари сони вилоятлар кесимида очиқланган:
- 63 нафари Қорақалпоғистонда;
- 55 нафари Андижон вилоятида;
- 70 нафари Бухоро вилоятида;
- 41 нафари Жиззах вилоятида;
- 30 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 20 нафари Навоий вилоятида;
- 57 нафари Наманган вилоятида;
- 35 нафари Самарқанд вилоятида;
- 23 нафари Сирдарё вилоятида;
- 41 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 178 нафари Фарғона вилоятида;
- 38 нафари Хоразм вилоятида;
- 152 нафари Тошкент вилоятида;
- 493 нафари Тошкент шаҳрида.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг март ойидан бери ковидга чалиниш бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилганди.