Янгиликлар - 17:42 · 24.01.2022

Ўзбекистонга киришда экспресс тест топшириш талаби бекор қилинди

Ўзбекистонда экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Аввалроқ Тошкент аэропортида ковидга экспресс тест топшираётганлар орасида норозилик юзага келгани ҳақида хабар берилганди.