Янгиликлар - 16:10 · 24.01.2022

Президент Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари–Хитой» онлайн саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитой раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади.

Шунингдек, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади. Онлайн саммит якунида қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Аввалроқ Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити 27 январь куни виртуал форматда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.